Ўзбекистонда шу кунгача коронавирусга қарши қанча вакцина қўлланилди?
Жамият
−
07 Июль 2021
3416Эмлаш ишлари бошланганидан бери Ўзбекистонда 4,3 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Кеча, 6 июлда Ўзбекистон ҳудудлари бўйлаб 136288 доза COVID-19 га қарши вакцина қўлланилди.
Улардан:
- 1-босқич эмланганлар 93358 нафарни,
- 2-босқич эмланганлар 20916 нафарни,
- 3-босқич эмланганлар 22014 нафарни ташкил қилди.
Айни кунгача мамлакатда жами 4 миллион 361 минг 222 доза вакцинадан фойдаланилди.
Улардан:
- 1-босқич эмланганлар 2590620 нафарни,
- 2-босқичда эмланганлар 1348382 нафарни,
- 3-босқич эмланганлар 422220 нафарни ташкил қилди.
6 июль кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
- Наманган вилояти (21329 доза),
- Фарғона вилояти (20821 доза),
- Андижон вилояти (20633 доза) банд қилди.
Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
- Наманган вилоятида 535872 доза,
- Фарғона вилоятида 515597 доза,
- Андижон вилоятида 497478 дозани ташкил қилмоқда.
Маълумот учун, ҳозирда Ўзбекистонда AstraZeneca (CovieShield), “Спутник V” ҳамда ўзбек-хитой вакциналаридан фойдаланилмоқда. Эмлаш жараёнлари давом этади.
LiveБарчаси