Ўзбекистонда шу кунгача коронавирусга қарши қанча вакцина қўлланилди?

Local

−

image

Эмлаш ишлари бошланганидан бери Ўзбекистонда 4,3 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Кеча, 6 июлда Ўзбекистон ҳудудлари бўйлаб 136288 доза COVID-19 га қарши вакцина қўлланилди. 

Улардан:

  • 1-босқич эмланганлар 93358 нафарни, 
  • 2-босқич эмланганлар 20916 нафарни,
  • 3-босқич эмланганлар 22014 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатда жами 4 миллион 361 минг 222 доза вакцинадан фойдаланилди. 

Улардан:

  • 1-босқич эмланганлар 2590620 нафарни, 
  • 2-босқичда эмланганлар 1348382 нафарни,
  • 3-босқич эмланганлар 422220 нафарни ташкил қилди. 

6 июль кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

  • Наманган вилояти (21329 доза),
  • Фарғона вилояти (20821 доза),
  • Андижон вилояти (20633 доза) банд қилди. 

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:

  • Наманган вилоятида 535872 доза, 
  • Фарғона вилоятида 515597 доза, 
  • Андижон вилоятида 497478 дозани ташкил қилмоқда. 

Маълумот учун, ҳозирда Ўзбекистонда AstraZeneca (CovieShield), “Спутник V” ҳамда ўзбек-хитой вакциналаридан фойдаланилмоқда. Эмлаш жараёнлари давом этади. 


Rate Count

34

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends

News on the topic