Ўзбекистондаги вакцинация жараёнлари ҳақида маълумот берилди

Жамият

image

Кеча, 2 июнда мамлакат ҳудудлари бўйлаб 55102 доза COVID-19 га қарши вакцина қўлланилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Улардан:

  • 1-босқич эмланганлар 23789  нафарни; 
  • 2-босқич эмланганлар 30339  нафарни;
  • 3-босқич эмланганлар 974 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатда жами 2191525 доза вакцинадан фойдаланилди. 

Улардан:

  • 1-босқич эмланганлар 1402979 нафарни;
  • 2-босқичда эмланганлар  786 290 нафарни;
  • 3-босқич эмланганлар 2256 нафарни ташкил қилди. 

2 июнь кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

  • Андижон вилояти (7045 доза);
  • Наманган вилояти (6327 доза);
  • Тошкент вилояти (6080 доза)банд қилди. 

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:

  • Фарғона вилоятида 280506 доза;
  • Наманган вилоятида 257550 доза; 
  • Андижон вилоятида 249364 доза;
  • Самарқанд вилоятида 208307 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Вакцинация

Баҳолаганлар

42

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг