Ўзбекистондаги пулли йўлларда 150 км/соат тезликка рухсат берилади

Жамият

image
Тошкент-Самарқанд ва Тошкент-Андижон пулли йўллари қачон қурилиши маълум бўлди north_east

Тошкент-Самарқанд ва Тошкент-Андижон пулли йўллари қачон қурилиши маълум бўлди

Ўзбекистондаги пулли йўлларда 150 км/соатгача тезликда юришга рухсат берилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасининг бош ҳуқуқий маслаҳатчиси Ҳасан Умаров Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг “Парламент ФМ” подкастида сўз очди.

Ҳасан Умаровнинг сўзларига кўра, пулли йўл ташкил этиш учун асосий талаблардан биттаси муқобил йўл бўлиши керак, яъни бепул ҳаракатланиш учун муқобил йўл бўлиши лозим. Шунингдек, пулли йўл катта тезликда ҳаракатланиш имконини ҳамда юқори сервис хизматларини бериши керак.

“Умумий фойдаланишдаги бепул йўлларимизда 90 км/соат бўлса, пулли йўлларда бу 150 км/соатгача мумкин бўлади. Қонун (“Автомобиллар йўллари тўғрисидаги”) чиққанидан кейин йўл ҳаракати қоидаларига ҳам қўшимчалар киритилади”, дейди у.

Бундан ташқари, Ҳасан Умаров пулли йўллар сабабли оддий йўлларда ҳам тирбандлик камайишини айтмоқда.

“Пулли йўллар танлов имконияти бўлганидан кейин умумфойдаланишдаги тирбандликларни йўқотади. 100-200 километрга борадиган бўлсангиз, йўлда нечта радарга тушади. Биттасига тушсангиз ҳам 200 минг сўм тўлайсиз. Пулли йўлдан 200 километрга ҳаракатланганингизда 100 минг сўм тўлайсиз. Бу ҳисоб-китоблар ҳали “хомсчёт”, ўзгариши мумкин”, дейди у.

Ҳасан Умаровнинг айтишича, пулли йўлда ҳар битта машина тоифасига қараб “паласалар” ажратилиши мумкин. Масалан, юк ташувчи машиналар учун алоҳида, енгил автомобиллар учун алоҳида. 

Шу билан бирга, Қонунчилик палатасининг Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари Фарҳод Зайниевнинг айтишича, фавқулодда ҳолатларда пулли йўллардан бепул фойдаланиш мумкинлиги қонунда белгилаб қўйилмоқда. Хусусан, тез ёрдам ва ички ишлар органларининг автобиллари каби махсус транспортлар ҳам пулли йўлдан бепул юриши мумкин бўлади.

Маълумот учун, 2023 йилнинг декабрь ойида Тошкент-Самарқанд пулли автомобиль йўлини қуриш лойиҳаси ишлаб чиқилган. Лойиҳанинг дастлабки техник-иқтисодий ҳужжатини ишлаб чиқиш учун Европа тикланиш ва тараққиёт банки томонидан 350 минг доллар миқдорида грант маблағлари ажратилган. Лойиҳа халқаро стандартларга жавоб берадиган 305 километр узунликдаги автомобиль йўли 6 тасмали автомагистраль талаблари асосида қурилади. Шунингдек, ҳамма туташма ва иншоотлар устидан янги кўприк ва йўл ўтказгичлар қуриш ҳамда интеллектуал транспорт тизимини ўрнатиш кўзда тутилган. Тошкент-Андижон пулли йўли Тошкент ва бошқа ҳудудларни Фарғона водийси билан боғлашга ёрдам беради. Лойиҳанинг умумий узунлиги 314 километр бўлиб, унинг қиймати 4,65 миллиард долларни ташкил қилади. 


Мақола муаллифи

Теглар

тезлик пулли йўл Ҳасан Умаров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг