Ўзбекистондаги ОТМлардан бирининг проректори 3 минг доллар пора билан ушланди
3-саҳифа
−
24 Июль 2023
8876Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтининг проректори М.Ж. 3 минг доллар пора билан ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Кегейли туман бўлими томонидан ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, институт проректори ушбу олий таълим муассасасига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 3 минг доллар пора олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистоннинг бир нечта ҳудудларида ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахслар ушланганди.
LiveБарчаси