Ўзбекистондаги ОТМлар спорт турларига ихтисослаштирилади

Жамият

image

Ўзбекистон Републикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Спорт турлари бўйича терма жамоалар таркибига спортчиларни саралаб олиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
 
Қарорга мувофиқ, ҳудудларнинг ўзига хос хусусиятлари, аҳолининг қизиқишлари ва хоҳиш-истакларидан келиб чиқиб, мактаблар, ОТМлар камида биттадан устувор, истиқболли, ривожланаётган, шу жумладан, миллий спорт турларига ихтисослаштирилади.

Шунга кўра, республика бўйича 112 та ОТМ, тегишли спорт турларига ихтисослаштирилади.

Қарор билан шунингдек, Спорт турлари бўйича спортчиларни саралаш ва тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, спортчиларни танлаш жараёни қуйидаги босқичларга бўлинади:

•    1-босқич. Болалар ва ўсмирларни дастлабки (бирламчи) танлаш;
•    2-босқич. Танланган спорт тури бўйича ихтисослашиш талабларига жалб қилинган контингентни талаб даражасида чуқур текшириш;
•    3-босқич. Спортга йўналтириш;
•    4-босқич. Терма жамоаларга саралаш.


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ спорт турлари

Баҳолаганлар

33

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг