Ўзбекистондаги мактаблардан қанча ота-она норозилиги маълум бўлди
Жамият
−
04 Январь 2023
11588Ўзбекистонда 38,4 фоиз ота-оналар мактабларда берилаётган билим даражасидан қониқмаслигини билдирди. Буни прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти экспертлари ўрганди.
Натижаларга кўра, Ўзбекистонда 38,4 фоиз ота-оналар мактабларда берилаётган билим даражасидан қониқмайди. 12,8 фоиз ота-она фарзандларининг билим даражасини юқори, 48,8 фоизи келажакдаги касблар учун етарли деб ҳисоблайди. Аксарият ота-оналар репетитор хизматидан фаол фойдаланади.
61,1 фоиз ота-оналарнинг фикрига кўра, бола учун ўқув юкининг интенсивлиги мақбул даражада. Ота-оналарнинг 25,1 фоизи ўқув юкини юқори, 13,8 фоизи эса паст деб ҳисоблайди. 59,1 фоиз ота-оналарнинг фикрига кўра, мактабларнинг ўқув режасида мактабдан ташқари мустақил равишда ўрганиш мумкин бўлган фанлар мавжуд.
Бундан ташқари, мамлакатда ўқувчилар бошқа мамлакатлардагига қараганда анча кўп ўқийди. Улар учун ҳафталик ўртача юклама 28,2 соатни ташкил қилади. Лекин ўқувчилар бошқа фанларга қараганда математика фанидан нисбатан камроқ таҳсил олиши кузатилган.
Шунингдек, республика мактабларида ўқув-режасига кўра ижтимоий ва амалий фанларга кўпроқ вақт ажратилади. Ўқитувчилар учун дарс соатлари бошқа мамлакатлардагидан жиддий фарқ қилмайди, аммо ўқитиш кунлари анча кўп. Бир ўқитувчига ўқувчилар сони 11,9 нафарни ташкил этиши таҳлилда аниқланган.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг 29 декабрь куни ўқитувчилар билан бўлиб ўтган норасмий мулоқотда Президент Шавкат Мирзиёев мактаб таълимига замонавий фанларни киритиш ҳисобига, айрим фанларни қисқартириш масаласига тўхталгани ҳақида хабар берилган эди.
Озода Чориева
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь