Ўзбекистондаги хорижий корхоналар асосан қайси соҳада фаолият юритади?
Бу қизиқ
−
01 Апрель
49192024 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистондаги хорижий инвестициялар иштирокида 544 та янги корхоналар ташкил этилган. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, уларнинг иқтисодий фаолият турлари бўйича қуйидагича:
- савдо соҳасида – 234 та;
- саноат соҳасида – 84 та;
- ахборот ва алоқа соҳасида – 47 та;
- қурилиш соҳасида – 39 та;
- яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида – 28 та;
- қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳасида – 15 та;
- ташиш ва сақлаш соҳасида – 12 та;
- соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида – 6 та;
- бошқа соҳаларда – 79 та.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда сўнгги бир йил ичида хорижий инвестиция иштирокида рўйхатдан ўтган корхоналар 1,2 баробарга ошгани билдирилган эди.