Ўзбекистондаги “ГАИ”ларни ҳақоратлаган шахс узр сўраб чиқди
Жамият
−
20 май 2023 10169 1 дақиқа
Жорий йилнинг 17 май куни ижтимоий тармоқларда шахси номаълум фуқаро томонидан барча ЙПХ инспекторларини ҳақорат қилиб, сўккан видеолавҳа тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси Ахборот хизмати изоҳ берди.
Таъкидланишича, шахси номаълум бўлган эркак Хоразм вилоятининг Ҳазорасп туманида яшовчи фуқаролар ва Ўзбекистондаги барча ЙПХ ходимларини сўккан. Хоразм вилояти ИИБ томонидан олиб борилган суриштирув ишлари натижасида ушбу фуқаронинг шахсига аниқлик киритилган.
“Ҳозирда ушбу шахснинг хатти-ҳаракатлари юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
Шунингдек, эркакнинг ҳақоратлаган видеоси тарқалганидан кейин маълум вақт ўтгач, унинг узр сўрагани акс этган видео ҳам тарқалди. Хоразм вилояти ИИБ Матбуот хизмати мазкур видео эркакнинг ўзи томонидан олингани, яъни ИИБ биносига олиб келинганидан кейин олинмаганини маълум қилди.
Нурмуҳаммад Файзуллаев
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август