Ўзбекистондаги сув омборларининг тўғони асосан аварияга мойил типда экани айтилди

Жамият

image

Дунёдаги мавжуд тўғонларнинг 70 фоизини грунтли тўғонлар ташкил этади. Ўзбекистонда ҳам 55 дан ортиқ сув омбори мавжуд бўлиб, фақат Андижон сув омборидан бошқа барчаси грунт тўғонларни ташкил этади. Бу ҳақда Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ирригация ва сув муаммолари илмий тадқиқот институти директори Илҳом Маҳмудов маълум қилди.

Илҳом Маҳмудовнинг маълум қилишича, йирик тўғонлар бўйича халқаро комиссия маълумотига кўра, тўғонларда рўй берадиган авариялар 53 фоизи грунт тўғонлари, 23 фоизи бетон гравитация тўғонлари, 3 фоизи аркали темир бетон тўғонлари ва 17 фоизи бошқа тўғонларга тўғри келади.

Гидротехник иншоотларда авария содир бўлиши қуйидаги икки омилга боғлиқ:

– табиий (шамол, ёғингарчилик кўп бўлиши ва зилзила);

– антропоген (лойиҳадаги камчиликлар, қурилиш меъёрларига риоя қилмаганлик).

Аввалроқ, Зоология институти зоолог мутахассислари ёввойи кемирувчилар ва бошқа ҳайвонлар фаолиятини "Сардоба" сув омбори тўғони ҳолатига таъсирини аниқлаш мақсадида гидроиншоотга сафар уюштиргани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

сув омбори

Баҳолаганлар

197

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг