Қозоғистонда сув омбори тошиб кетди

Олам

image

Бугун, 1 апрелга ўтар кечаси Қозоғистон шимолидаги Сергеевка сув омбори тошиб кетди. Бу ҳақда “Власть” хабар берди.

Қайд этилишича, ҳозирда минтақада тошқин хавфига қарши тайёргарлик кучайтирилган тартибда олиб борилмоқда. 

Вилоят ҳокими Гауез Нурмуҳамбетов хавф ҳудудида жойлашган қишлоқда тошқинларга қарши штаб ташкил этишни топширган. У, шунингдек, барча муҳим ҳудудлар – Қизилжар туманидаги ҳимоя иншоотлари, Заречний қишлоғидаги айланма канал ва Петропавловск гидроузели назорат остида эканини таъкидлаган.

Ҳозирги вақтда сув даражаси 8 сантиметрга ошган. Мамлакат гидрометеорология маркази тошқиннинг чўққи даври апрелнинг иккинчи-учинчи ўн кунлигида кутилаётгани ҳақида огоҳлантирган.

Шунингдек, минтақада дарёлардаги сув даражаси кун-у тун кузатилмоқда ва барча зарур кучлар ҳамда воситалар тошқинни олдини олишга йўналтирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистонда охирги икки кун ичида кучли ёмғирлар оқибатида юзага келган сув тошқинлари биноларнинг қулашига ва 22 киши ҳалок бўлишига олиб келганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон сув омбори Сергеевка

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг