Хитойда сув омбори ёрилиб кетди. Камида 39 киши ҳалок бўлди (видео)
Олам
−
09 июл 5588 1 дақиқа
Хитойнинг Гуанси провинциясида жойлашган Лиулань сув омборининг ёрилиши натижасида камида 39 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ҳукумат маълумотларига таяниб, “Синьхуа” хабар берди.
“9 июль туш пайтига қадар Гуанси провинциясининг Наньнин шаҳрида юз берган сув тошқини ва Лиулань сув омборининг ёрилиши оқибатида ҳалок бўлганларнинг умумий сони 39 нафарга етди”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, айни пайтда яна тўққиз киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. Вазиятни сув тошқинларини назорат қилиш ва табиий офатлар оқибатларини тугатиш хизмати кузатиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитойнинг Хубей провинциясида юз берган 2 та торнадо оқибатида 11 киши ҳалок бўлгани, яна бир киши бедарак йўқолгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси