Ўзбекистонда зўравон аёллар қанча?
Интервью
−
23 Ноябрь 2020
20695Биз аёлларга таъриф берганда доим ожиза деган сўзни қўллаймиз? Хўш, ҳамма аёллар ҳам ожизами? Ҳамма аёллар ҳам зўравонлик қурбоними? Уларнинг айримлари бугун куч ишлатаётган эркаклар қаторидан ўрин олмаяптими? Ҳа, бугун орамизда шундай хотин-қизлар борки, уларнинг қилмишларидан, ҳатто, эркаклар безор.
Aёл кишига нисбатан тазйиқ ва зўравонлик кўпаяётган бир вақтда аёллар нафақат жабрланувчи, балки жабрловчи ролини ҳам бажаряпти. ИИВ ва прокуратура қотиллик, ўғрилик ва фирбгарликка ҳақида эълон қилаётган хабарларида аёллар ҳам “бош қаҳрамон” бўлаётганига гувоҳмиз.
Демак, жиноятчилик ҳақида сўз кетганда, кўз ўнгимизга фақат эркакларни келтиришимиз бугун асл ҳолатлардан бехабарлигимиз иникоси.
Aёллар орасида қайси жиноятлар кўп учрайди? Шу савол билан ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари, хотин-қизлар масалалари бўйича бўлим бошлиғи Умида Aбдуллаевага юзландик.
Ф.Н.: — Фақат эркакларни айблашимиз нотўғри. Зўравонлик қурбони бўлаётган аёллар қаторида зўравонлик қилаётган аёллар ҳам бор. Зўравонлик қилаётган аёллар сони қанчани ташкил этади?
У.А.: — Танганинг икки томони бор. Бир томондан аёл жабрланган бўлса, иккинчи томондан жабр ўтказувчи ҳам бўлиши мумкин. Жамиятнинг 50%ини аёллар ташкил этади. Aгар мактаб даврини эсласак, аъло баҳоларга ўқиган, асосан қизлар бўлади. Қизлар жуда фаол бўлади. Йиллар ўтгандан кейин эса турмушга чиқиб, уй юмушлари билан овора бўлишади. Aгар шу қиз яхши тарбия олган, яхши ўқиган бўлса, демак у фарзандларига ҳам яхши тарбия, билим бера олади. Яхши билан бирга, ёмон инсонлар ҳам бор. Мен қизларни ёмон демоқчи эмасман. Балки, улар яхши тарбия ололмаган, меҳр кўрмаган бўлишлари мумкин. Йўлдан адашиб, нафақат ҳуқуқбузарлик, балки жиноятга ҳам қўл урадиганлари топилади. Умумий жиноятчиликда аёллар томонидан содир этилган жиноятлар сони 9% ни ташкил этади.
Ф.Н.: — Aёллар орасида қайси жиноятлар кўп учрайди?
У.А.: — Кўпроқ фирбгарлик ва ўғриликка қўл уришяпти. Бу каби жиноятлар ишсизлик сабаб амалга ошириляпти, деб айтишим мумкин. Лекин ачиниб айтаманки, ҳаром билан ҳалолни фарқига боришимиз керак. Ўғриликми, фирбгарликми, бировнинг мулкига кўз олайтирдими, демак ҳаром ишга қўл урди. Фарзандларига ҳаром луқма едирадиган бўлса, унинг фарзандлари қандай бўлади? Қилган иши ортидан унинг оқибат қандай бўлишини ўйлаши, нафақат қонун олдида жавоб беришини ўйлаши керак. Бизда нафақат қонунга итоаткорлик, балки диний билимларни ҳам ошириш вақти келди, деб ўйлайман. Чунки жиноят қилганлар оқибатини ўйлашмаяпти.
ИИВ ҲПББ бошлиғи ўринбосари Умида Абдуллаева билан интервьюни юқоридаги видеоплеерда ёки QALAMPIR.UZ’нинг YouTube’даги саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь