Ўзбекистонда зилзила юз берди
Жамият
−
13 Сентябрь 2020
17723Бугун, 13 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 05:13 да (13.09.2020 йил, Гринвич бўйича соат 00:13 да) Ўзбекистонда зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.
Зилзила координаталари: 40,83 градус шимолий кенглик; 71,67 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3. Чуқурлик 6 км. Зилзила эпицентридан Тошкентгача масофа 211 км жанубий-шарқий йўналиш бўйича.
Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:
Наманган: 19 км, 3 балл.
Aндижон: 57 км, 2 балл.
Фарғона: 51 км, 2 балл.