Ўзбекистонда зилзила содир бўлди

Жамият

image

Бугун, 18 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 22:47 да (18.09.2020 йил, Гринвич бўйича 17:47 да) Тожикистонда зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.

Зилзила координаталари: 37,99 градус шимолий кенглик; 73,58 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=5,4. Чуқурлик 68 км. Зилзила эпицентридан Тошкентгача масофа 522 км жанубий-шарқий йўналиш бўйича.

Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:

Тошкент: 522 км, 2 балл.
Наманган: 372 км, 3 балл.
Aндижон: 328 км, 3 балл.
Фарғона: 308 км, 3 балл.
Гулистон: 498 км, 2 балл.
Жиззах: 549 км, 2 балл.
Самарқанд: 602 км, 2 балл.
Термиз: 561 км, 2 балл.
Қарши: 685 км, 2 балл.


Мақола муаллифи

Теглар

зилзила

Баҳолаганлар

286

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг