Ўзбекистонда зилзила содир бўлди

Бу қизиқ

image

Бугун, 2 апрель куни Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди. 

Маълумотларга кўра, зилзила Ўзбекистон ҳудудида маҳаллий вақт билан соат 23:05 да (02 04.2023 йил, Гринвич бўйича 18:05 да) содир бўлди. 

Зилзила эпимаркази Бухоро вилояти, Жондор тумани экани айтилди. 

Зилзила координаталари: 
40,34 градус шимолий кенглик; 
63,18 градус шарқий узунлик. 

Магнитуда М=3,3. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпимаркази Тошкентдан 518 км жанубий-ғарбда жойлашган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 21 март куни Тошкент вақти билан 21:47 да Афғонистонда зилзила содир бўлди. Мазкур зилзила Ўзбекистон ҳудудларида ҳам сезилиб, 5-6 баллни ташкил қилган. 

Шунингдек, 23 март куни соат 1:07 да Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди. ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг хабар қилишича, ушбу зилзила эпимаркази Тошкент шаҳридан 217 км жануби-шарқда, Тожикистонда бўлган. Тошкентда ер силкинишининг таъсир кучи 5 баллга тенг бўлган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Зилзила

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made