Ўзбекистонда зилзила содир бўлди

Жамият

image

Бугун, 5 февраль куни Тошкент вақти билан 09:16 да (05.02.2022 йил, Гринвич бўйича 04:16 да) Афғонистонда зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.

Зилзила координаталари: 36,32 градус шимолий кенглик; 71,09 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=6,8. Чуқурлик 225 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 573 км жанубий-шарқда.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудиа сезилиш кучи:

Сурхондарё вилоятида 4 балл, 355 км.
Фарғона вилоятида 3-4 балл, 455 км.
Сирдарё вилоятида 3-4 балл, 506 км.
Андижон вилоятида 3-4 балл, 508 км.
Жиззах вилоятида 3-4 балл, 510 км.
Самарқанд вилоятида 3-4 балл, 518 км.
Наманган вилоятида 3-4 балл, 523 км.
Қашқадарё вилоятида 3-4 балл, 545 км.
Тошкент шаҳрида 3 балл, 573 км.
Навоий вилоятида 3 балл, 653 км.
Бухоро вилоятида 3 балл, 698 км.
Хоразм вилоятида 2-3 балл, 1074 км.
Қорақалпоғистон Республикасида 2 балл, 1198 км.


Мақола муаллифи

Теглар

зилзила

Баҳолаганлар

549

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг