Ўзбекистонда жорий йилда қанча пахта ҳосили йиғиб олинди?
Жамият
−
01 Декабрь 2020
8780Ўзбекистонда жорий йилда 1 млн 34 минг гектар майдонда ғўза парвариш қилиниб, 3 млн 82 минг тонна ёки 2019 йилга нисбатан 109 фоиз пахта хомашёси етиштирилди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар берди.
Ҳудудлар кесимида:
• Фарғона 107,7 фоиз
• Хоразмда 106,7 фоиз
• Андижонда 106,6 фоиз
• Наманганда 105,1 фоиз
• Тошкентда 104,4 фоиз
• Самарқандда 103,6 фоиз
• Қорақалпоғистон Республикаси ва Навоийда 102,7 фоиз
• Жиззахда 100,7 фоиз
• Қашқадарёда 95,8 фоиз
• Сирдарёда 93,5 фоиз
• Бухорода 89,1 фоиз
• Сурхондарёда 82,3 фоиз пахта ҳосили териб олинди.
Пахта етиштирувчи 136 та тумандан пахта йиғим-теримини тизимли ташкил этган 104 таси, 97 та пахта-тўқимачилик кластеридан 78 таси, 11 та пахта кооперациясидан 8 таси ҳамда 29 минг та фермер хўжаликларидан 23,0 минг таси шартномани бажарди.
Республикада ҳар гектар пахта майдонида ўртача ҳосилдорлик 29,8 центнерни ташкил қилди.
Жорий йилда фаолият юритган 97 та пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан 927 минг гектар майдондан 2 млн 794 тонна ва 11 та кооперациялар томонидан 106,6 гектар майдондан 288 минг тонна пахта хомашёси етиштирилди.