Ўзбекистонда йўл қурилиши учун ажратилган бюджет маблағлари талон –торож бўлаётгани айтилди

Жамият

Аввал хабар берганимиздек, айни пайтда Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев бошчилигида коррупция ҳолатлари бўйича йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Бош прокурор транспорт соҳасига тўхталиб ўтар экан, коррупциявий ҳуқуқбузарликларнинг сабаб ва шарт - шароитлари бартараф этилмаганлигини кўрсатиб ўтди. Бу ҳақда Qalampir.uz мухбири хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, сўнгги икки йилда Транспорт вазирлиги ва соҳадаги корхоналар ходимларидан 57 нафари коррупциявий жиноятларга қўл урган.

Таҳлилларга кўра, тизимда йўл қурилиши учун ажратилган бюджет маблағларини талон - торож қилиш, йўловчи ва юк ташиш хизматидан тушган пулларни ўзлаштириш билан боғлиқ жиноятлар содир этилмоқда.

“Мисол учун, “Каттақўрғон туман йўллардан фойдаланиш” корхонаси директори Р. бош ҳисобчи Ш. ҳамда муқаддам шу корхонада содир этган қатор  жиноятлари учун судланиб, корхонада фаолиятини яна давом эттириб келаётган жиноий шериклари билан тил бириктириб, умуман таъмир кўрмаган 20 та йўлни таъмирдан чиқарганликлари ҳақида қалбаки ҳужжатларни тузиб, 2,4 млрд. сўм бюджет маблағларини ўмарган”, деди Бош прокурор.


Мақола муаллифи

Теглар

коррупция прокуратура йўл қурилиши

Баҳолаганлар

76

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг