Ўзбекистонда йилига қанча одам жиноятчи мақомини оляпти?

Жамият

image

Ўзбекистонда 2022 йил давомида суд томонидан 56 542 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилган. Шулардан 14 081 нафарига нисбатан озодликни чеклаш жазоси тайинланган. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов маълум қилди

Келтирилишича, шу йилнинг ўтган уч ойида 13 907 нафар шахс судланган. Улардан 3 707 тасига озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

Обидовнинг айтишича, озодликни чеклаш бир йилдан беш йилгача бўлган муддатда тайинланади. Маҳкум озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўташдан қасддан бўйин товлаган ёки суд томонидан ўз зиммасига юкланган мажбуриятларни бажармаган тақдирда, суд озодликни чеклаш жазосининг ўталмай қолган муддатини бошқа турдаги жазо билан алмаштириши мумкин.

Мазкур жазо ҳарбий хизматчилар, чет эл фуқаролари ва Ўзбекистонда доимий яшаш жойига эга бўлмаган шахсларга нисбатан тайинланмайди.

Эслатиб ўтамиз, “World Population Review” тадқиқот портали жиноятчилик даражаси энг юқори бўлган давлатлар ҳақида ҳисобот эълон қилган эди. Унда Ўзбекистон жиноятчилик нисбатан камроқ содир этиладиган давлатлар қаторидан жой олганди. Ўзбекистон фуқаролари ичида ҳар 100 минг аҳолидан 33,42 киши жиноят содир этиши назарда тутилган. 


Мақола муаллифи

Теглар

жиноятчи жиноий жавобгарлик озодликни чеклаш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг