Ўзбекистонда янги ҳафтада қандай об-ҳаво бўлиши эълон қилинди
Жамият
−
29 Январь
32832Ўзгидромет 29-январдан 2-февралгача кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Унга кўра, бугун 29-январь Ўзбекистон ҳудудида нам ва совуқ ҳаво кузатилади. Республика бўйича ёмғир ёғади, тоғолди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кучли бўлиши мумкин. Баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с эсади, айрим ҳудудларда 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Кундузги ҳаво ҳарорати пасаяди ва 2-7 даража илиқ бўлади, республика шимолида 3-5 даража совуқ бўлади.
30-январь республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик эҳтимоли камаяди. Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида асосан ёмғир ёғиши мумкин. Фақат республиканинг жанубида шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади. Шимолда эса кечаси 8-13 даража, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.
31 январь ва 1 февралда республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилоятининг айрим жойларида ва Фарғона водийсида бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечалари 0-5 даража совуқ, кундуз кунлари 0-5 даража илиқ, шимолда кечалари 10-15 даража совуқ, кундуз кунлари 3 даража совуқ -2 даража илиқ бўлади.
Ушбу иш ҳафтаси давомида республика бўйича баъзи жойларда туман тушиши кузатилади.
29 январдан 31 январгача Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.
Пойтахтимизда: бугун вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кундузи 5-7 даража илиқни ташкил этади.
Сешанба ва чоршанба кунлари бироз ёғингарчилик (ёмғир ёғади, қорга айланади) бўлиши мумкин. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади.
Ҳаво ҳарорати 30 январда кечаси 1-3 даража илиқ, кундузи 4-6 даража илиқ, 31 январда кечаси 0-2 даража совуқ, кундузи 3-5 даража илиқ бўлади.
1 февралда асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси 1-3 даража совуқни, кундузи 3-5 даража илиқни ташкил этади.
LiveБарчаси