Ўзбекистонда яна зилзила содир бўлди
Жамият
−
06 Август 2023
19400Бугун, 6 август куни Афғонистонда содир бўлган 5,9 магнитудали зилзила Ўзбекистоннинг 8 та вилояти ва Тошкент шаҳрида сезилди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар берди.
Маълум қилинишича, Тошкент вақти билан 05:32 да (Гринвич бўйича 00:32 да) Афғонистонда зилзила содир бўлди. Зилзила координаталари: 36,58 градус шимолий кенглик, 70,67 градус шарқий узунлик. Магнитуда 5,9. Чуқурлик 100 км. Зилзила эпимаркази Тошкентдан 536 км жанубий-шарқда.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
- Сурхондарё вилоятида 4 балл, 311 км.
- Фарғона вилоятида 4 балл, 433 км.
- Сирдарё вилоятида 3-4 балл, 465 км.
- Жиззах вилоятида 3-4 балл, 465 км.
- Самарқанд вилоятида 3-4 балл, 471 км.
- Андижон вилоятида 3-4 балл, 489 км.
- Қашқадарё вилоятида 3-4 балл, 498 км.
- Наманган вилоятида 3-4 балл, 499 км.
- Тошкент шаҳрида 3- балл, 535 км.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 5 август куни ҳам Афғонистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистоннинг 8 та вилояти ва Тошкент шаҳрида сезилганди.
LiveБарчаси