Ўзбекистонда яна бир масжид рўйхатдан ўтказилди
Жамият
−
13 Август 2020
7097Айни вақтда Ўзбекистонда 2070 та жоме масжиди фаолият олиб бормоқда. Жорий йилнинг 17 августидан улар фаолияти қайта тикланмоқда. Улар сони яна биттага ортди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита Матбуот хизмати хабар бермоқда.
“Мамлакатимизда фуқароларининг бошқа ҳуқуқ ва эркинликлари қатори виждон ва эътиқод эркинлигини таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонунида виждон эркинлигининг асосий тамойиллари, вазифалари, уларни амалга ошириш йўллари, қоидалари ва кафолати, диний бағрикенглик, фуқароларнинг бу соҳадаги ҳуқуқ ва бурчлари белгилаб берилган.
Ана шундан келиб чиқиб, жорий йилнинг 12 август куни Тошкент вилоят адлия бошқармаси томонидан Олмалиқ шаҳри, “Эвалак” МФЙ, Фаҳрийлар кўчаси 50-уйда жойлашган “Ҳилол” масжиди рўйхатдан ўтказилиб, унинг рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома диний ташкилотга топширилди”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, бугунги кунда, Тошкент вилоятида 225 та исломий йўналишдаги ва 54 та ноисломий йўналишдаги диний ташкилот рўйхатга олинган.
LiveБарчаси