Ўзбекистонда валюта курсини ҳисоблаш тартиби ўзгаради
Жамият
−
15:55 2724 1 дақиқа
Жорий йил 15 сентябрдан бошлаб ички валюта бозорида валюта алмашув курсини шакллантириш ва эълон қилиш амалиётлари янада такомиллаштирилади. Бу ҳақда Марказий банк хабар берди.
Қайд этилишича, эндиликда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг расмий валюта алмашув курслари фақат валюта биржасидаги битимлар асосида эмас, балки банклараро биржадан ташқари бозорда тузилган битимларни ҳам инобатга олган ҳолда ҳисобланади.
Хусусан, расмий курс биржа ва биржадан ташқари тузилган битимларнинг ўртача тортилган курси асосида шакллантирилади.
Регуляторга кўра, бу расмий алмашув курсини ҳисоблашда ички валюта бозоридаги битимларни кенгроқ қамраб олиш ва бозор ҳолатини янада аниқ акс эттириш имконини беради.
Шунингдек, дам олиш кунлари, шу жумладан шанба ва якшанба кунлари учун охирги иш куни бўйича расмий эълон қилинган курслардан фойдаланиш амалиётига ўтилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда ички валюта бозорини янада ривожлантириш ва банкларнинг валюта операцияларини амалга ошириш имкониятларини кенгайтириш мақсадида 2026 йил 10 августдан бошлаб валюта биржасидаги савдолар вақти узайтирилганди.
Live
Барчаси