Ўзбекистонда ўсмир қизлар орасида эрта туғруқ камайган – ХТВ
Жамият
−
29 Июль 2020
9491Ўзбекистонда сўнгги 3 йилда ўсмирлар орасида ҳомиладорлик ва эрта туғруқ ҳолатлари камайиб боряпти.
Халқ таълими вазирлиги берган маълумотга кўра, 2017 йилдан бошлаб 11 йиллик умумтаълим тизимига ўтилиши билан эрта туғруқ ҳолатларининг сони пасайиши кузатилган. Мисол учун 2016-2017 йиллар давомида 15-17 ёшдаги қизлар ўртасида жами 429 туғруқ ҳолати қайд этилган бўлса, 2018-2019 йиллар давомида ушбу кўрсаткич 34 фоизга камайиб, 284 тани ташкил қилган.
Эрта туғруқ ҳолатлари содир этилиши кўрсаткичининг камайиши ҳолатини умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган қизлар сони нисбатига таққослаганда ҳам кўриш мумкин:
• 2017 йилда Халқ таълими тизимида таҳсил олаётган ҳар 12995 нафар қизга 1 та туғруқ (умумий қизлар сонига нисбатан 0,0076 фоиз);
• 2018 йилда тизимда таҳсил олаётган ҳар 15169 нафар қизга 1 та туғруқ (умумий қизлар сонига нисбатан 0,0066 фоиз);
• 2019 йилда тизимда таҳсил олаётган ҳар 23666 нафар қизга 1 та туғруқ тўғри келган (умумий қизлар сонига нисбатан 0,0042 фоиз).
Вазирликнинг таъкидлашича, бунга 11 йиллик таълим тизимига ўтилгани сабаб бўлган.
“11 йиллик таълим тизимининг қайтгани мазкур муаммонинг мамлакатимиз миқёсидаги асосий ечими сифатида баҳолаш мумкин, сабаби мактабни тарк этган ўқувчи коллеж ёки лицейга борганда ўзининг ахлоқини бемалол, ижтимоий назоратсиз трансформация қилиши (ўзгартириши), ўсмир муайян субмаданиятга осонгина иммитация (тақлид) қилиши мумкин бўлган ва бу жараёнда уни янги ижтимоий гуруҳ шундайлигича қабул қилган”, дйилади хабарда.
Бундан аввалроқ, Сенат Кенгаши мажлисида 13-14 ёшли қизлар орасида эрта туғруқ ҳолатлари кўпайгани айтилганди.
LiveБарчаси