Ўзбекистонда вояга етмаган қизлар орасида эрта туғруқ ҳолати кўпайган

Жамият

image

Ўзбекистонда вояга етмаган қизлар, айниқса 13-14 ёшли қизлар орасида эрта туғруқ ҳолатлари кўпайиб боряпти. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгаши мажлисида айтиб ўтилди.

Эрта ҳомиладорлик ва туғруқ ҳолатлари кузатилган ўқувчи қизларнинг қарийб ярми ота ёки онасиз оилаларда яшаётганлиги аниқланган. Таъкидланишича, оиладаги етишмовчилик, ота-оналарнинг ишсизлиги ёки кам даромад топиши ҳам қизлар тарбиясига салбий таъсир қилмоқда.

“Яна бир жиҳат. Эрта ва исталмаган туғруқ ҳолатлари, ёшларнинг оилавий муносабатларга тайёр эмаслиги, оиладаги ижтимоий-маънавий беқарорлик каби сабаблар чақалоқлар савдоси жиноятини ҳам келтириб чиқармоқда”, дейилади Сенат хабарида.

Бу каби муаммоларни бартараф этиш мақсадида Сенат Кенгаши қарори билан эрта турмуш ва эрта туғруқ ҳолатлари ҳамда оилавий ажралишлар билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш бўйича 2020–2021 йилларга мўлжалланган комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.


Мақола муаллифи

Теглар

ҳомиладорлик

Баҳолаганлар

1629

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг