“Декрет” пули 3 баробар қисқартирилиши мумкин
Жамият
−
10 Ноябрь 2023
219292024 йилда хусусий секторда ишловчи аёлларнинг ҳомиладорлик ва туғуруқ нафақалари миқдорини 3 баробарга қисқартириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда 2024 йил учун мўлжалланган давлат бюджети лойиҳасида айтиб ўтилган.
Гап шундаки, 2023 йилги давлат бюджетидан хусусий сектордаги ҳомиладор аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари учун 300 миллиард 700 миллион сўм ажратилиши режалаштирилган. 2024 йилда эса бу кўрсаткич 100 миллиард сўм этиб белгиланган.
Билдирилишича, бунга 2023 йил учун ажратилган маблағнинг 50 фоизи ўзлаштирилиши режалаштирилгани сабаб бўлиши мумкин. Яъни хусусий секторда ишловчи аёлларнинг барчаси ҳам нафақа пул олмаган.
“Тахминимча, хусусий секторда ишлайдиган аёлларнинг катта қисми меҳнат шартномасисиз ишлайди. Кейин бюрократия. Пулни олиш учун корхона бухгалтери топшириши керак бўлган ҳужжатлар бор, эриниб, шуни қилмаса керак”, деб ёзди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниев ўзининг Х саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг буйруғи билан шахсларни ишсиз деб эътироф этиш ва уларга ишсизлик нафақасини тайинлаш бўйича электрон давлат хизматини кўрсатиш тўғрисидаги регламент тасдиқланганди. Унга кўра, бола икки ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилаётган, ишламаётган аёллар ишсиз, деб эътироф этилиши мумкин.
LiveБарчаси