Ўзбекистонда туғилишлар сони 35 йилда қандай ўзгарди?

Жамият

−

image

Ўзбекистонда жорий йилнинг январь-июнь ойларида 373,4 мингта туғилиш қайд этилди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.

Маълумотларга кўра, 1991 йилда мамлакатда 723,4 минг нафар бола туғилган. 2000 йилга келиб бу кўрсаткич 527,6 минг нафарга тушган. Бу 1991 йилдагига нисбатан 27,1 фоизга кам.

Шундан кейин туғилишлар сони яна ўсишни бошлаган. 2000 йилдаги кўрсаткич 2023 йилга келиб 82,3 фоизга ошиб, 962 минг нафарга етган. Бу 1991 йилдан буён қайд этилган энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.

Бироқ сўнгги йилларда туғилишлар сони камайган. Хусусан, 2024 йилда 926,4 минг нафар бола туғилган бўлса, 2025 йилда бу кўрсаткич 879,6 минг нафарни ташкил этган. Натижада бир йил ичида туғилишлар сони 5,1 фоизга камайган.

2025 йилдаги кўрсаткич 2023 йилга нисбатан 8,6 фоизга кам. Шунга қарамай, 2025 йилда туғилишлар сони 1991 йилдагига қараганда 21,6 фоизга кўп бўлган.

Ўзбекистонда туғилишлар сони йиллар кесимида:

  • 1991 йил – 723,4 минг нафар;
  • 1995 йил – 678 минг нафар;
  • 2000 йил – 527,6 минг нафар;
  • 2005 йил – 533,5 минг нафар;
  • 2010 йил – 634,8 минг нафар;
  • 2015 йил – 734,1 минг нафар;
  • 2020 йил – 841,8 минг нафар;
  • 2021 йил – 905,2 минг нафар;
  • 2022 йил – 932,2 минг нафар;
  • 2023 йил – 962 минг нафар;
  • 2024 йил – 926,4 минг нафар;
  • 2025 йил – 879,6 минг нафар;
  • 2026 йил январь–июнь – 373,4 минг нафар.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жорий йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда 40 ёш ва ундан катта бўлган 6 мингдан ортиқ аёл фарзандли бўлгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг