Ўзбекистонда туғилган журналист Украинадаги урушда ҳалок бўлди

Олам

image

Ўзбекистонда туғилиб, 15 ёшида оиласи билан Россияга кўчиб кетган журналист – Борис Мақсудов Украинадаги қуролли тўқнашувлар чоғида ҳалокатли жароҳат олиб, ҳалок бўлди. Россия томонидан тайинланган Қрим раҳбари Сергей Аксёнов марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.

“Россия 24” телеканали мухбирининг Борис Бахтиёрович Мақсудовнинг ўлими ҳақидаги хабарини чуқур қайғу билан қабул қилдим. Бу даҳшатли йўқотиш. У жанговар постдаги ҳақиқий ватанпарвар аскар каби ўз бурчини адо этиб, ҳалок бўлди. Унинг ўз касбига садоқати, мардлиги ва матонати ўз ҳаётини журналистика билан боғлагани барчага муносиб ўрнак бўлади. 

Борис Бахтиёровичнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик билдираман, дардингизга шерикман”, деб ёзган Сергей Аксёнов Telegram-каналида. 

Маълумот учун, Борис Мақсудов Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида туғилган. Олий маълумотни Сочи давлат университетининг рус ва чет эл адабиёти бўйича ижтимоий-педагогика факультетида олган. Фаолияти давомида журналистикани танлаб, онаси ва бобосининг изидан борган. 

Мақсудов бир неча йилдан буён “Россия 24” телеканали мухбири сифатида Запорожье вилоятида (Украина) “махсус ҳарбий операция” ҳудудидаги ҳарбий амалиётларнинг бориши ҳақидаги репортажни суратга олиш, тайёрлаш ва эфирга узатиш билан шуғулланиб келаётган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия журналист Украина Запорожье Борис Мақсудов Ўзбекистонда туғилган Сергей Аксёнов Россия 24

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг