Ўзбекистонда темир йўл ва ички авиарейслар жадвали қайта кўриб чиқилади

Ўзбекистон

−

image

Ўзбекистонда бир ойда барча темир йўл қатновлари ва ички авиарейслар жадвали таҳлил қилиниб, аҳоли ҳамда сайёҳлар талабига мувофиқ қайта кўриб чиқилади ва эълон қилинади. Бу ҳақда бугун, 20 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Паркент туманида ўтказилаётган қурилиш материаллари саноати ва туризмни ривожлантириш масалалари юзасидан инвестор ҳамда тадбиркорлар билан учрашувда мутасаддиларга топшириқ берди.

Қайд этилишича, учрашувда туристик манзилларга транспорт қатновларини сайёҳлар эҳтиёжига мослаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратилган.

Масалан, Тошкентдан Чиноркентга борадиган поезд соат 10:30 да манзилга етиб боради, қайтиш экспресси эса 14:20 да жўнайди. Натижада Бўстонлиққа борган сайёҳнинг ҳудудни айланиши учун атиги тўрт соатга яқин вақти қолмоқда.

Шунингдек, Тошкент – Шаҳрисабз йўналишидаги “Афросиёб” тезюрар поезди фақат якшанба куни қатнаши қайд этилган. Бу қатновда ҳам сайёҳнинг шаҳар билан танишиши учун беш соат атрофида вақти қолади.

Президент янги туризм объектларини қуриш билан бирга уларга бориш ва қайтиш имкониятини қулай ташкил этиш зарурлигини таъкидлаган.

Мутасаддиларга бир ойда барча темир йўл қатновлари ва ички авиарейслар жадвалини таҳлил қилиб, аҳоли ҳамда сайёҳлар талабига мувофиқ қайта кўриб чиқиш ва эълон қилиш топширилган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг