Ўзбекистонда темир йўл ва автотранспорт эгалари термометриядан ўтказилди
Жамият
−
13 Март 2020
4494Жорий йил 15 январидан 12 март куни соат 16:00 га қадар темир йўл, автотранспорт эгалари ҳамда йўловчи шахслар термометриядан ўтказилган. Бу ҳақда Санитария эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматов маълум қилди, деб ёзмоқда Спутник.
Ушбу шахслар халқаро аэропортлар орқали 18 та рейсда 2052 нафар, темир йўл орқали 6 та поездда 1721 нафар, қолган чегара божхона постларидан 830 та автотранспорт эгалари ҳамда 1597 нафар йўловчи шахслар бўлиб, улардан 55 нафари охирги 15 кун муддат ичида коронавирус тарқалган мамлакатларда бўлган.
Шунингдек, уй шароитида карантин ишларини давом эттиришлари учун текширувдан ўтказилган фуқаролардан тилхатлар олинган ва тиббий кузатув давом эттирилиши учун рухсат берилган.
Баҳром Алматов шу қаторда тиббий ниқобларни тақиш кимлар учун мўлжалланганлиги юзасидан ҳам қисқача тўхталиб ўтди.
Унинг таъкидлашича, тиббий ниқобларни биринчи навбатда касаллик белгилари пайдо бўлган, яъни юқори нафас йўлларида шамоллаш белгилари бор бўлган, иккинчидан ана шундай беморни парвариш қилаётган, улар билан гаплашаётган одамлар тақиши тавсия этилади.
“Ҳар қандай касалликнинг олдини олишда шахсий гигиена қоидалари ва озодагарчиликка риоя этиш, танани чиниқтириш ва иммунитетни ошириш мақсадга мувофиқдир”, дейди у.