Ўзбекистонда таровиҳ намозини ўқиш вақтлари эълон қилинди
Жамият
−
28 Февраль
15730Ўзбекистоннинг барча вилоятларида ўқиладиган таровиҳ намози вақтлари эълон қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, бугун хуфтон намозидан сўнг Ўзбекистондаги масжидларда таровиҳ намози бошланади.
Мамлакатнинг 14 та ҳудудидаги масжидларда таровиҳ намозининг бошланиш вақтлари:
- Фарғона – 20:20
- Наманган – 20:20
- Андижон – 20:20
- Тошкент вилояти – 20:30
- Тошкент шаҳри – 20:30
- Сирдарё – 20:30
- Жиззах – 20:30
- Самарқанд – 20:30
- Қашқадарё – 20:40
- Сурхондарё – 20:40
- Навоий – 20:40
- Бухоро – 20:40
- Хоразм – 21:00
- Қорақалпоғистон Республикаси – 21:10.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарори билан жорий йилда муборак Рамазон ойининг бошланиши 1 март кунига тўғри келиши хабар қилинган эди.