Ўзбекистонда спорт ҳуқуқшунослари фаолияти ташкил этилади
Спорт
−
16 Январь 2023
5266“Спортчи ва тренерларнинг профессионал фаолияти давомида қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор лойиҳаси Спортни ривожлантириш вазирлиги томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойланди.
Қарор лойиҳасига кўра, спорт-ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш, спортчи ва тренерларнинг профессионал фаолияти давомида қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, спорт низоларини кўриб чиқиш ва ҳал этиш мақсадида ОТМларда алоҳида спорт ҳуқуқи йўналиши бўйича ҳуқуқшуносларни тайёрлайдиган факультет, кафедра ҳамда илмий тадқиқот марказлари ташкил қилинади.
Хусусан, 2023-2024 ўқув йилидан бошлаб, Тошкент давлат юридик университетида юриспруденция (спорт ҳуқуқи) йўналиши бўйича мутахассислар тайёрлаш йўлга қўйилади.
Тошкент давлат юридик университетида спорт ҳуқуқи ва халқаро спорт арбитражи факультети ташкил қилинади ҳамда факультетнинг зиммасига қуйидаги асосий вазифалар юклатилади:
• cпорт ҳуқуқи, шу жумладан, халқаро спорт арбитражи ҳуқуқини чуқур ўрганиш, шунингдек, миллий ва япон, немис спорт ҳуқуқи ҳамда бошқа ривожланган хорижий давлатлар спорт ҳуқуқини тизимли ўрганиш асосида юқори малакали юридик кадрлар тайёрлаш;
• Япония, Германия ва бошқа ривожланган хорижий давлатлар спорт ҳуқуқи ва ҳуқуқий тизимларининг қиёсий тадқиқотлари натижаларини ҳисобга олган ҳолда халқаро спорт ҳуқуқи нормаларини имплементация қилиш ва миллий қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
• хорижий мамлакатлар спорт ҳуқуқи ва спорт арбитражларини қиёсий тадқиқ қилиш мақсадида хорижий давлатларнинг етакчи олий таълим муассасалари билан профессор-ўқитувчилари ва талабалари алмашинуви ҳамда стажировкалар тизимли асосда ташкил этилади.
LiveБарчаси
АҚШ долларининг расмий курси пасайди.
27 Декабрь