Ўзбекистонда шоколод импорти учун бож 15 фоиздан 30 фоизгача ошириляпти

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 2 октябрь куни “2019 йил 29 июнь кунги ПҚ-3818-сонли «Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш ҳамда божхона-тариф жиҳатдан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Қарори”га ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қарор имзолади. 

Қарорда қайд этилган ўзгартишларга биноан, 2020 йил 1 январдан бошлаб ҳозирда нол ставкада бўлган 300дан ортиқ турдаги товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт божи жорий этилади.

Хўш, ўзгартиш ва қўшимчаларга биноан қандай товар ва маҳсулотларга давлат божи ўрнатиляпти?

Булар:
•    антикварлар;
•    велосипедлар;
•    тирик балиқ;
•    денгиз маҳсулотлари;
•    шоколад;
•    қандолат маҳсулотлари;
•    асбест;
•    металл тола;
•    қуйма шиша;
•    пружиналар;
•    мис сим в.б. 

Буларни мамлакат ҳудудига олиб киришда 5 фоиз ва ундан юқори қийматда бож тўлаш керак бўлади. 

Шунингдек, таркибида какао бўлмаган шакардан тайёрланган қандолат маҳсулотлари учун импорт божи айни вақтда амалда бўлган 20 фоиздан 30 фоизгача оширилади.

Шоколад ва таркибида какао бўлган бошқа тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари учун импорт божи ставкаси ҳозирги 15 фоиздан 30 фоизгача оширилади.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда қандолат маҳсулотлари ва шоколад учун импорт божи ставкаси 10 фоиз бўлган.

Бож солинадиган товарлар рўйхати билан ушбу рўйхатда танишишингиз мумкин. 


Мақола муаллифи

Теглар

Президент қарори Импорт божи шоколад

Баҳолаганлар

29

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг