Ўзбекистонда автомобилларга стикер бериш янада соддалаштирилди

Local

image

Маълумки, жорий йилнинг 28 март куни Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг 30 март соат 06:00 дан 20 апрель соат 00:01 га қадар вилоятлараро, Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида Давлат хизматлари марказлари томонидан бериладиган махсус рухсатнома (стикер)ларсиз автомобиль бошқаришни тақиқлашга қаратилган қарори эълон қилинган эди. Кеча, 30 март куни ушбу қарор янада такомиллаштирилиб, махсус рухсатнома (стикер) бериш тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Эндиликда Ягона интерактив давлат хизматлари портали (Ягона портал)да махсус рухсатнома (стикер) олишга ариза юборишда id.gov.uz орқали авторизациядан ўтиш талаб этилмайди.

Хизмат ТОП-хизматлар қаторига қўшилган ва Ягона порталнинг бош саҳифасига чиқарилган. 

Ариза юбориш учун Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг саҳифасига кириб, сўралган маълумотларни жўнатиш керак. 

Шуни қайд этиб ўтиш лозимки, ҳаракат учун рухсатнома Ягона портал орқали олинади, махсус стикер эса Давлат хизматлари марказлари томонидан берилади.
 


Rate Count

481

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic