Ўзбекистонда президентлик сайлови учун бюллетенларнинг шакли ва матни тасдиқланди

Жамият

image

Ўзбекистонда жорий йилнинг 9 июль куни бўлиб ўтадиган муддатидан илгари президентлик сайлови учун бюллетенларнинг дизайни тасдиқланди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссиясининг бугун, 9 июнь куни бўлиб ўтган мажлисида маълум қилинди

Қайд этилишича, мажлисда дастлаб кутилаётган сайлов учун бюллетенларнинг шакли, матни ва тавсифи тасдиқланган. Унга кўра, бюллетенда номзодларнинг исми, фамилияси ва отасининг исми лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида ёзилади. Алифбо тартибида жойлаштирилган номзодларнинг исм-шарифи тўғрисида эса овоз бериш учун махсус белгилар қўйишга бўш катак ажратилади. Сайлов бюллетенининг ўртасида оч кўк фондаги Ўзбекистон гербининг 88,5 миллиметр ўлчамдаги тасвири ва унинг оч кўк рангли чизиқли нақши туширилган бўлади. Бюллетенда, шунингдек, уни қандай тўлдириш кўрсатмалари ҳам келтирилади. 

Бундан ташқари, мажлисда сайлов жараёнини тўғридан-тўғри онлайн трансляция қилиш учун туман ва шаҳарлардаги иккитагача сайлов участкаларида видеокамера ва бошқа зарурий воситаларни ўрнатиш юзасидан қарор қабул қилинган. 

Мажлис давомида айтилган янгиликлардан бири шуки, синов тариқасида илк бор Тошкент шаҳридаги айрим сайлов участкаларида муддатидан илгари президентлик сайловида овоз бериш учун ташриф буюрувчиларни биометрик идентификация қилиш амалиёти жорий қилинади. 

Марказий сайлов комиссиясининг бугунги мажлисида муддатидан илгари президентлик сайловини ёритиш учун ОАВларнинг журналистлари ҳамда халқаро ташкилотларнинг кузатувчиларини аккредитациядан ўтказиш масаласи ҳам кўрилган. Бу бўйича Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси, Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги каби кузатувчи миссияларнинг 43 нафар вакили ҳамда 25 та оммавий ахборот воситасининг 124 нафар ходими аккредитациядан ўтказилган. Ҳозирга қадар аккредитациядан ўтган ОАВ вакилларининг сони 353 нафарни ташкил этаётгани маълум қилинган. 

Эслатиб ўтамиз, муддатидан илгари президентлик сайлови учун номзодларнинг сайловолди ташвиқотлари 7 июнь кунидан бошланди.


Мақола муаллифи

Теглар

президентлик сайлови бюллетенлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг