Ўзбекистонда поездлар тезлигига чеклов ўрнатилди

Жамият

image

Ўзбекистонда кеча, 28 июлдан эътиборан поездларнинг тезлигига яна чеклов ўрнатилди. Чекловга аномал иссиқ сабаб сифатида кўрсатилмоқда. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ  хабар бермоқда. 

“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ раҳбарияти 2019 йил 28 июлдан 31 июлгача Тошкент - Андижон,  Тошкент - Урганч - Хива,  Тошкент - Қўнғирот,  Тошкент - Термиз ва Тошкент - Бухоро йўналишларида қатновчи йўловчи поездларининг ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида поездлар тезлигига чеклов белгиланганини маълум қилмоқда.  

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ томонидан йўловчиларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида мазкур поездларда бепул минерал сувлар тарқатиш йўлга қўйилгани айтилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ  жорий йилнинг 1, 8 июль кунлари ҳам аномал иссиқ сабаб поездлар тезлигига чеклов ўрнатган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Аномал иссиқ

Баҳолаганлар

32

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made

Мавзуга доир янгиликлар