Ўзбекистонда поезд ходими турк сайёҳидан пора сўради
Жамият
−
18 Октябрь 2023
11864Ижтимоий тармоқларда туркиялик сайёҳнинг пул эвазига оддий жойини қулай шароитли ўринга алмаштиргани ҳақида гапирган видеоси тарқалди.
Унда айтилишича, сайёҳ Тошкент-Андижон йўналишида ҳаракатланаётган поездга чиққан ва 100 минг сўм (8,2 АҚШ доллари) эвазига VIP жойга эга бўлган.
“…Вагон маъмури келди ва бироз пул эвазига бизга яхшироқ хона бериши мумкинлигини айтди. Ҳаётимизда илк маротаба пора бердик, дўстлар. Тан олиш керак, аввалига ўзимни ёмон ҳис қилдим. Аммо берган пулимизга яраша жавоб олдик. 100 минг сўмга яхшигина купеда Тошкентдан Андижонгача маза қилиб манзараларни томоша қилиб кетдик”, деган сайёҳ видеода.
Ўзбекистон темирйўлларининг масъул ходими эса ушбу масала кўриб чиқилаётгани ва батафсил маълумот кейинроқ расмий муносабатда айтиб ўтилишини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ нидерландиялик сайёҳ-блогер ҳам 15 доллар эвазига ўзининг поезддаги жойини ўзгартириб олганди. Шундан сўнг поезд раҳбари ишдан олинган. Бир неча кун аввал эса ушбу блогер афсусда эканини ва бўлган воқеанинг тафсилотлари ҳақида QALAMPIR.UZ'га хат ёзди.
LiveБарчаси