Ўзбекистонда пиёз нархи кўтарилиши мумкин
Жамият
−
15 Февраль
14051Ўзбекистон, Қозоғистон ва Тожикистонда эрта пиёз ҳосили хавф остида. Бу ҳақда Ўзгидрометереология марказининг мутахассиси Эркин Абдулаҳатов ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 17-20 февраль кунлари Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистонга кириб келиши кутилаётган совуқ ҳаво массалари минтақадаги энг йирик пиёз экспортчилари бўлган ушбу мамлакатларда пиёз ҳосилига катта зарба беради.
EastFruit экспертлари ҳам совуқ ҳаво тўлқини март ойида ушбу уч мамлакатларнинг жанубий минтақаларида ҳосилга кирадиган эрта пиёз ҳосилига, шунингдек, карам ва сабзи каби бошқа эрта пишувчи сабзавотлар ҳосилига жиддий зарар етказишини билдирмоқда.
Бундан ташқари, қуруқ мевалар ва бодом ҳосилининг бир қисми таҳдид остида қолиши мумкин.
Мева-сабзавотчилик соҳасидаги халқаро эксперт Бахтиёр Абдувоҳидовнинг сўзларига кўра, сўнгги пайтларда минтақада ҳаво жуда иссиқ – кундузи ҳаво ҳарорати 20 даражадан кўтарилиб кетиши сабабли кўплаб минтақаларда бодом аллақачон гуллаган ва бошқа данакли дарахтларда куртаклар бўртиб бўлган.
Келаётган совуқлик тўлқини эрта пиёз ҳосилига ҳудудлар кесимида турлича зарар келтиради.
Ўтган мавсум тажрибаси шуни кўрсатадики, эрта пиёз ҳосилининг бир қисми йўқолиши мумкин. Пиёзнинг сифати ёмонлашиши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас.
LiveБарчаси