Ўзбекистонда пандемия вақтида маҳкумлар шароити ўрганилади
Жамият
−
07 Май 2020
5781Жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган инсонларнинг коронавирус инфекциясидан қанчалик ҳимояланганлиги ўрганилади. Бу ҳақда "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ва “Юксалиш” умуммилий ҳаракати ҳамкорликда жорий йилнинг 11 майидан бошлаб жазони ижро этиш муассасаларида жамоатчилик мониторинги тадбирларини ўтказиш режалаштирилган. Бу билан у ердаги инсонлар хавфсизлигининг таъминланишини ўрганиш ҳамда коронавирус пандемияси шароитида яратилган шароитлар, ҳимояланиш чоралари билан танишилади.
Шу муносабат билан Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан Омбудсманга коронавирус пандемияси даврида фойдаланиш учун мўлжалланган шахсий ҳимоя воситалари топширилган.
“Ушбу ҳимоя воситалари мониторинг гуруҳи аъзоларига жазони ижро этиш муассасаларига ташриф давомида фойдаланиш учун тақдим этилади. Бу ҳам ходимлар, ҳам ўша жойлардаги инсонларга вирус юқишининг олдини олади”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси