Ўзбекистонда ОТМлар сони 130 тага етди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тошкент шаҳрида “Санкт-Петербург давлат университети” Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиали фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Натижада мамлакатдаги олий таълим муассасалари сони 130 тага етди.

Қарорга мувофиқ, филиал:

•    университетнинг алоҳида таркибий бўлинмаси ҳисобланади;

•    таълим фаолиятини 2021/2022 ўқув йилидан бошлайди;

•    кадрлар тайёрлашни кундузги, кейинчалик сиртқи ва бошқа таълим шаклида олиб боради;

•    битирувчиларига Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган Университетнинг белгиланган намунасидаги дипломини беради;

•    таълим жараёнини рус тилида, кейинчалик бошқа тилларда олиб боради.

Филиалга талабаларни ўқишга қабул қилиш давлат гранти ҳамда тўлов-контракт асосида амалга оширилади.  Бунда, давлат гранти асосида таълим олган филиал битирувчилари уч йилдан кам бўлмаган муддатга мажбурий ишлаб бериш шарти билан Ўзбекистон Республикасининг давлат органлари ва ташкилотларига тақсимланади;

Филиал Тошкент давлат шарқшунослик университетининг Тошкент шаҳар Миробод тумани, Шаҳрисабз кўчаси, 16-уй манзилида жойлашган бино ва иншоотларига текин фойдаланиш ҳуқуқи билан жойлаштирилади.

Филиалда қуйидаги бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассислари бўйича кадрлар тайёрланади:

•    Филология (шарқ тиллари бўйича);

•    Мамлакатшунослик ва хорижий мамлакатлар иқтисодиёти (шарқ мамлакатлари бўйича);

•    Биотиббиёт (кимё, физика, психология ва бошқалар).

Бугунги кунда республикада 130 та ОТМ фаолияти йўлга қўйилган:

•    давлат олий таълим муассасалари – 96 та;
•    нодавлат олий таълим муассасалари – 9 та; 
•    хорижий ОТМлар ва уларнинг филиаллари – 25 та.


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ

Баҳолаганлар

293

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг