Ўзбекистонда одам ўлдирган эркак Москвада қўлга олинди
3-саҳифа
−
08 Апрель 2023
12402Россия пойтахти Москва шаҳрида бундан 13 йил олдин Ўзбекистонда содир этган жинояти учун қидирувга берилган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, ушбу шахс 2010 йилда ўзи билан бирга яшаб келган аёлни ўлдириб, унинг 7 минг АҚШ доллари ва 5 миллион сўм пулини, шунингдек, жабрланувчининг мобил телефонини ўғирлаган ҳамда Россияга қочиб кетган. Шундан сўнг халқаро қидирув эълон қилинган.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) ва 164-моддаси (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Москва терговчилари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирда гумонланувчи пойтахтнинг Олмаота кўчасида ушланган. У ҳуқуқ-тартибот ходимларига сохта паспортни кўрсатган. Ҳозирда гумонланувчига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.
LiveБарчаси