Ўзбекистонда ноябрь ойида энг арзон ош қаерда сотилди?
Бу қизиқ
−
03 Декабрь
38832024 йилнинг ноябрь ойида энг арзон палов Қорақалпоғистон Республикасида – 1 порцияси 25 700 сўмдан сотилган. Бу ҳақда Статистика агентлигининг ноябрь ойи учун палов индекси ҳисоботида келтирилган.
Қайд этилишича, энг қиммат палов Тошкент шаҳрида сотилган бўлиб, бир порцияси 34 500 сўм бўлган. Нархларнинг қимматлиги бўйича кейинги ўринлардан Андижон (30 200 сўм) ва Бухоро (33 700 сўм) вилоятлари жой олган.
Статистика агентлиги томонидан ҳудудлардаги ош марказларида сотилаётган 1 порция паловнинг ўртача нархлари қуйида келтирилган:
- Қорақалпоғистон Республикаси – 25 700 сўм
- Андижон вилояти – 30 200 сўм
- Бухоро вилояти – 33 700 сўм
- Жиззах вилояти –28 800 сўм
- Қашқадарё вилояти – 30 700 сўм
- Навоий вилояти – 26 800 сўм
- Наманган вилояти – 22 200 сўм
- Самарқанд вилояти – 30 500 сўм
- Сурхондарё вилояти – 28 600 сўм
- Сирдарё вилояти – 25 700 сўм
- Тошкент вилояти – 27 300 сўм
- Фарғона вилояти – 26 600 сўм
- Хоразм вилояти – 30 000 сўм
- Тошкент шаҳри – 34 500 сўм
Маълумот учун, нархларни рўйхатга олувчи томонидан кузатув ўтказилган кун ва вақтдаги нарх-наво қайд этилиб, бунда вақт ва жойига қараб нархлар ўзгариб туради. Мазкур маълумотларнинг шаклланиши жараёнида фақатгина танлаб олинган умумий овқатланиш муассасалари (Ош марказлари)даги паловнинг ўртача нархлари ҳисобга олинган бўлиб, ресторан ва чойхоналардаги нархлар инобатга олинмаган.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг сентябрь ойида энг арзон палов Наманган вилоятида – 1 порцияси 22 минг 100 сўмдан сотилганди.
LiveБарчаси