Ўзбекистонда муддатли ҳарбий хизматга чақирув эълон қилинди
Жамият
−
15 Февраль 2024 20549 1 дақиқа
Ўзбекистонда муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви эълон қилинди. Тегишли қарор мамлакат Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан жорий йилнинг 12 февраль куни имзоланди.
Ҳужжатга кўра, 2024 йилнинг март-апрель ойларида муддатли ҳарбий хизматни кечиктириш ва чақирилишдан озод этилиш ҳуқуқига эга бўлмаган Ўзбекистоннинг ҳарбий ёшдаги фуқароларини муддатли ҳарбий хизматга чақирилади.
Сафарбарлик чақируви резервига муддатли ҳарбий хизматга яроқли, муддатли ҳарбий хизматни ўташни кечиктириш ёки ундан озод қилиш ҳуқуқига ега бўлмаган, аммо ушбу чақирув даврида Қуролли Кучлар сафига чақирилмаган фуқаролар қабул қилинади.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Қуролли Кучлари резервига муддатли ҳарбий хизматни ўташнинг белгиланган муддатларини ўтаган ҳарбий хизматчилар 2024 йилнинг март-апрель ойларида бўшатилади.