Ўзбекистонда мис ишлаб чиқариш ҳажми 500 минг тоннага етказилади

Жамият

−

image

Ўзбекистонда жорий йилда 3-мис бойитиш фабрикаси ишга туширилди. Ушбу лойиҳа ҳисобига мис ишлаб чиқариш ҳажми 300 минг тоннага, 2030 йилга бориб эса 500 минг тоннага етказилади. Бу ҳақда бугун, 9 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев ўтказаётган электротехника саноати вакиллари, соҳада фаолият юритаётган тадбиркор ва инвесторлар билан мулоқотда сўз борди.

Қайд этилишича, кейинги ўн йилда электротехника саноатида катта ўзгаришлар амалга оширилган. Соҳага 2 миллиард доллар инвестиция киритилиб, 413 та янги ишлаб чиқариш қуввати ишга туширилган. Маиший техника, қуёш панеллари, электрон ҳисоблагичлар, юқори кучланишли трансформаторлар каби 100 дан ортиқ турдаги янги маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.

Натижада жорий йилда соҳада маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 50 триллион сўмга етган. Мазкур кўрсаткич 2016 йилда 1,7 триллион сўм бўлган. Инвестициялар 600 миллион долларга, экспорт эса 1 миллиард 600 миллион долларга етказилди. Ўтган даврда экспорт ҳажми 14 баробар ўсган.

Давлат раҳбари бу мавжуд имкониятларга нисбатан кам эканини, соҳани янада жадал ривожлантириш зарурлигини таъкидлаган.

Электротехника саноати учун асосий хомашёлардан бири бўлган мис ишлаб чиқаришни оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жорий йилда 3-мис бойитиш фабрикаси ишга туширилган. Ушбу лойиҳа ҳисобига мис ишлаб чиқариш ҳажми 300 минг тоннага, 2030 йилга бориб эса 500 минг тоннага етказилади.

Мамлакатда қуёш ва шамол электр станциялари, энергия сақлаш қувватлари барпо этилмоқда, ҳудудларда кенг кўламли бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда. Келгуси ўн йилда ҳамкорлар билан 450 миллиард долларлик лойиҳаларни амалга ошириш мақсад қилинган.

Қайд этилишича, бу – электротехника маҳсулотлари учун ҳам улкан ва узоқ муддатли бозор. Мамлакатда мис ва муҳим минераллар захиралари, салоҳиятли ёшлар, тажрибали тадбиркорлар ҳамда ҳамкорликка тайёр инвесторлар бор. Энди ушбу имкониятларни янги технология ва ишланмалар билан бирлаштириш муҳимлиги қайд этилган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг