Ўзбекистонда мандарин рекорд даражада арзонлашди
Бу қизиқ
−
16 Декабрь 2023
77353Ўзбекистонда мандариннинг улгуржи нархи ўтган ҳафтадан буён пастлаб, йилнинг шу даври учун энг паст даражага етди. Бу ҳақда EastFruit таҳлилчилари маълум қилди.
Билдирилишича, ўтган ҳафта Ўзбекистонда мандаринларнинг улгуржи нархи кескин – бир ҳафта ичида 38 фоизга тушиб кетган. Бунинг асосий сабаби Ўзбекистон бозорига Покистон мандаринларининг катта миқдорда кириб келишидир.
2023 йилнинг 8 декабридан 15 декабрига қадар Ўзбекистонда мандариннинг ўртача улгуржи нархи 1 кг учун 10 мингдан 8 минг сўмгача, яъни, 20 фоизга пасайган. Октябрь охирларида ушбу меванинг ўртача улгуржи нархи 29 минг сўмлигини ҳисобга олсак, мандариннинг қиймати айни пайтгача 3,6 бараварга камайганини билдиради.
Ўтган йилнинг шу даврига солиштирганда мандарин нархи 27 фоизга, 2021 йилги кўрсаткичга нисбатан эса 33 фоизга арзонлашган.
Маълумот учун, 2022 йилда Эрон Ўзбекистонга мандарин етказиб берувчи мамлакатлар орасида пешқадам бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда апельсиннинг улгуржи нархи ўтган йилнинг шу даврига нисбатан анча арзонлагани хабар берилганди.
LiveБарчаси