Ўзбекистонда Мадрид футбол клубининг академияси очилиши мумкин
Спорт
−
25 Январь 2021 5375 1 дақиқа
Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдухакимов бошчилигидаги делегация Мадрид шаҳрига хизмат сафарида “Атлетико Мадрид” футбол клуби раҳбарияти ва мутасаддилари билан учрашди.
“Атлетико Мадрид” футбол клуби вице-президенти Иньиго Азнар Ўзбекистон билан ҳамкорлик катта натижалар олиб келиши мумкинлигини таъкидлаган.
Учрашув якунига кўра, “Атлетико Мадрид” клуби вакиллари Ўзбекистонда футбол академиясини ташкил қилишни таклиф қилган. Клуб раҳбарияти тез орада Ўзбекистон томонига тижорий таклиф юборишини, томонлар ўзаро келишувга эришган тақдирда, клуб мутасаддилари Ўзбекистонга ташриф буюришини маълум қилди.
Live
БарчасиСомалида самолёт Ҳинд океани қирғоғига қўнди
10 Февраль
Хитойда гуманоид робот инсонга ҳужумга қилди
10 Февраль