Ўзбекистонда “Мадад” махсус қутқарув маркази ташкил этилади
Жамият
−
20 Октябрь 863 2 дақиқа
Ўзбекистонда мураккаб шароитларда ишлайдиган “Мадад” миллий кўп тармоқли махсус қутқарув маркази ташкил этилади. Бу ҳақда бугун, 20 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев танишган фавқулодда вазиятларга тезкор жавоб бериш тизимини такомиллаштириш, сув омборлари ва уларга туташ ҳудудлардан фойдаланишни тартибга солиш ҳамда хавфсизликни таъминлаш бўйича тақдимотда сўз боради.
Қайд этилишича, шаҳарларнинг кенгайиши, технологик ривожланиш ва иқлим ўзгариши қутқарув хизмати олдига янги вазифалар қўймоқда. Айни пайтда айрим ёнғин-қутқарув қисмларининг жойлашуви, бинолари ва техникаси тезкор ёрдам кўрсатиш талабларига тўлиқ жавоб бермайди.
Давлат раҳбари тизимни янгилашда асосий мезон инсон ҳаётини сақлаб қолиш бўлиши кераклигини таъкидлаган. Бунинг учун “олтин дақиқа” қоидасини амалиётга жорий этиб, шаҳар ҳудудларида қутқарувчиларнинг етиб келиш вақтини 5-7 дақиқага, шаҳар марказларидан ташқари ҳудудларда эса 15-20 дақиқага тушириш вазифаси қўйилган.
Аҳолиси 250 мингдан ортиқ туман ва шаҳарлардаги 25 та ёнғин-қутқарув қисмини қайта ташкил этиш ва замонавий техника билан таъминлаш режалари ҳақида ахборот берилган. Шунингдек, мураккаб шароитларда ишлайдиган “Мадад” миллий кўп тармоқли махсус қутқарув маркази, авиация-қутқарув бўлими ҳамда фавқулодда вазиятларни бошқариш бўйича илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш таклиф этилган.
“112” ягона диспетчерлик хизмати фаолиятини такомиллаштириш, мурожаат келиб тушган пайтдан унинг ижросигача бўлган жараённи кузатиш, тегишли хизматлар ўртасида ахборот алмашинувини кучайтириш масалаларига ҳам эътибор қаратилган. Соҳада рақамли технологиялар ва сунъий интеллект имкониятларидан кенгроқ фойдаланиш зарурлиги қайд этилган.
Live
Барчаси20 Октябрь
20 Октябрь