Ўзбекистонда коронавирусга чалинганларнинг аҳволи маълум қилинди
Жамият
−
20 Март 2020
24312Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб коронавирус инфекцияси аниқланган беморлар соғаймоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидимиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматов маълум қилди.
“Бугун коронавирус касалига чалингани аниқланган беморларнинг аҳволи ўрта оғир, барқарор.
Ушбу касалликка чалинган илк беморлар соғайиб бормоқдалар, улар ўзларини яхши ҳис этишмоқда. Даволаш муасасаларимизда ташкил қилинган дори-дармонлар захираси, тиббий асбоб-анжомлар, ўз вақтида ташхис қўйиш ва самарали даволаш учун барча шароит мавжуд”, дейди Алматов.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтда ушбу вирусни юқтириб олганлар 33 нафарга етди.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor