Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 55 мингга яқинлашди

Жамият

image

Бугун, 26 сентябрь куни Ўзбекистонда 491 ҳолатда коронавирус инфекцияси қайд этилди. Бу ҳақда Соғлқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Шу билан бирга, бугун 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 454 нафарга етди.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Наманган, Андижон, Тошкент, Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд ҳамда Хоразм вилоятларида 504 нафар бемор тузалди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 54 953 нафар бемордан 51 458 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3041 нафар бемордан 719 нафари оғир, 294 нафари эса ўта оғир аҳволда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

324

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг